ФИФА мутахассиси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

ФИФА мутахассиси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон билан ассоциацияга профессионал футболни ривожлантириш бўйича асосий йўналишларга юқори малака ва кўникмага эга, хорижий тажрибани ўзлаштирган техник директор жалб этиш юзасидан онлайн учрашув ўтказди.

Учрашувда техник директорлар, мураббийларнинг замонавий футболда тутган ўрни, бу йўналишдаги замонавий тенденсиялар муҳокама қилинди. Оммавий ва профессионал футболни босқичма-босқич ривожлантиришга қаратилган дастурларини юртимизда муваффақиятли амалга ошириш ҳақида сўз борди.

Йиғилишда, шунингдек, “Ўзбекистон футболи – 2030” лойиҳасини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!