“Фастфуд” таркибидаги ёғларни ҳазм қилиш учун камида 2 йил керак

“Фастфуд” таркибидаги ёғларни ҳазм қилиш учун камида 2 йил керак

Инсоният ҳаётига таҳдид солаётган 5 та асосий хавфнинг биринчиси семизликдир. “Фастфуд” эса бош сабабчи.

▪️Чунки унда тўйинган ва трансёғлар миқдори ҳаддан зиёд кўп. Бу эса семизликни келтириб чиқарувчи асосий омиллардан бири.

▪️Бундан ташқари, тезпишар маҳсулотлар тайёрлашда туз кўп ишлатилади. Масалан, битта лаваш ёки гамбургер таркибида 2-3 грамм туз бор.

Ваҳоланки, жисмоний соғлом инсон учун кунига ўртача 5 грамм туз истеъмоли меъёрий кўрсаткич.

Бир таомланишда ярим кунлик меъёрни истеъмол қилиш эса организм учун зиён. Бу юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига туртки бўлади.

©️Олий тоифали шифокор Ҳилола Жамилова


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!