Фарғонада ЙПХ ходими автофалокат содир этгани тасдиқланди

Фарғонада ЙПХ ходими автофалокат содир этгани тасдиқланди

Жорий йилнинг 02 январь куни ЙПХ инспектори сафдор Т.Т. ўзига бириктирилган "Lacetti" русумли хизмат автомашинасини Фурқат тумани Айритом қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ж.С. бошқарувидаги "Nexia-2" русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!