Кадастр агентлигининг Фарғона вилояти Риштон тумани бўлими бош инспектори коррупцион хатти-ҳаракатига чек қўйилди.
Дастлабки суриштирув жараёнида кадастр агентлиги бош инспектори фуқаронинг яшаш ҳудудида қўшимча ер майдони қўшиб олингани ва у ўзбошимчалик эгаллаб олинган ерда қурилиш қилгани учун 84 млн сўм жарима солинишини билдиради. Шундан сўнг, бош инспектор фуқарога бу вазиятдан осон қутулиш йўлини кўрсатиб, унга жарима қўлламаслик ҳамда ерни қонунийлаштириб бериш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида фуқаро аризаси асосида ўтказилган тезкор тадбирда бош инспектор талаб қилинган маблағни ўз хизмат жойи биноси олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхона 2025 йилнинг октябр ойида «Фарғона сув қурилиш инвест» давлат муассасасининг маъмурий биносида 850 млн сўмлик мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ўтказилган шаффоф тендер танловида ғолиб чиқади. Бироқ, ушбу давлат муассасаси бош муҳандиси ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, хусусий корхонада мукаммал таъмирлаш ишларини бошлаш учун рухсат бериш эвазига хусусий корхона раҳбаридан 5500 АҚШ доллари талаб қилишади.
Мазкур холат бўйича ўтказилган тезкор тадбирда юқоридаги шахслар 5 минг АҚШ долларини олган вақтларида уларнинг ноқонуний хатти ҳаракатлари фош этилди.
Айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.