Фарғонада ҳайдовчи икки бульдозер орасида қисилиб қолиб, ҳодиса жойида вафот этди

Фарғонада ҳайдовчи икки бульдозер орасида қисилиб қолиб, ҳодиса жойида вафот этди

Фарғона вилояти Бешариқ туманида икки бульдозер орасига қисилиб қолган ҳайдовчи вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 2020 йил 21 октябрь куни фуқаро Н.А. бошқарувидаги Shantui SD16 русумли бульдозерида Новкат қишлоғида жойлашган Д.М.га қарашли балиқ боқиладиган кўл ҳудудида лойга ботиб қолган Х.А. бошқарувидаги Shantui SD16 русумли бульдозерини тортаётган вақтида орқага ҳаракатлантириб юборган.

Оқибатда ҳайдовчи Х.А. бульдозерлар орасида қисилиб қолиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, И.Ф.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!