Фарғонада босқинчилар она ва унинг қизини дўппослаб, ўзларининг қабиҳ режасини амалга оширди, аммо...

Фарғонада босқинчилар она ва унинг қизини дўппослаб, ўзларининг қабиҳ режасини амалга оширди, аммо...

Фарғона вилояти. 2022 йил 05 январь куни соат 21:30 ларда Фурқат тумани Истиқлол МФЙ,да яшовчи 21 ёшли М.Ш. туман ИИБ профилактика инспекторига қўнғироқ қилиб, яшаш хонадонига 3 нафар номаълум шахслар юзларига қора рангли ниқоб тақиб, қўлларига қўлқоп кийиб, пичоқ ва скотч билан қуролланган ҳолда ғайриқонуний равишда кирганликларини маълум қилиб, яшаш хонадонига етиб келишини сўраган.

Ушбу хонадонга зудлик билан етиб борган Ички ишлар органлари ходимлари томонидан 3 нафар номаълум шахслар ҳодиса жойидан қочиб яширинаётган вақтда қўлга олиниб, уларнинг ёнидан уч дона қўл бола усулда қора матодан тайёрланган ниқоблар, бир дона скотч, бир дона хўжалик пичоғи, бир дона канцелярия пичоғи, бир дона темир труба, бир дона фонарь, уч жуфт қўлқоп, икки дона хонадон калити ва бир дона тиббий ниқоб ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни муқаддам судланган 41 ёшли Р.С., 47 ёшли С.С. ва 42 ёшли И.Б., лар режа асосида содир этганликлари, ушбу шахслар хонадонга девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, уй эгаси 44 ёшли Х.М.,ни ҳамда унинг 16 ёшли қизи М.А.,ни танасининг турли жойларига қўллари билан уриб, ҳаёт ёки соғлик учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, қўл, оёқ ва оғиз соҳаларини скотчлаб Х.М.,га тегишли нархи 3.000.000 сўмга тенг сариқ металлдан ишланган заргарлик буюмларини олганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ҳодиса жойига С.С. томонидан бошқариб келинган “Spark” русумли автомашина кўздан кечирилганида, ушбу автомашинадан бир дона пневматик пистолет ҳамда бир дона "мих суғиргич" ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Р.С., С.С. ва И.Б.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар процессуал тартибида ушланишган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!