Фарғона вилоятида 23 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида тизимга 7 млрд 315 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди.
Жорий йилнинг 1 – 8 февраль кунлари Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ДХХ, Бош прокуратура ва ИИБ ҳамда электр таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган 23 та ҳолат аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга 7 млрд 315 млн сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлди.
Мисол учун, Фарғона шаҳри ва Фурқат туманида истиқомат қилувчи 5 нафар фуқаро томонидан ўз яшаш хонадонларида криптоактив ва майнинг қурилмаларни электр тармоқларига ноқонуний улаб олишлари натижасида давлат манфаатларига жами 7 млрд 14 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
АҚШ ҳарбийлари MQ-9 Reaper ва RQ-4 Global Hawk учун Hellfire ракетасининг "қайта ишланган нусхаси"дан фойдаланаётган янги КХДР учувчисиз аппаратини диққат билан кузатиб бормоқда.
Россия ҳукумати маҳаллий авиаташувчиларда самолётлар тақчиллиги хавфи туфайли Россия ичида йўловчи рейсларини ташкил этиш учун дўст мамлакатлардан ёрдам сўрамоқда.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон , Озарбайжон , Арманистон ва Грузияни ўз ичига олган Жанубий Кавказ учун «3+3» платформасида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Москвада бир ҳафта давом этган «Нолегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Президентликка номзод Доналд Трампга учинчи марта суиқасд қилишда айбланаётган 49 ёшли Вем Миллер Fox News Дигиталъга берган интервьюсида унга қарши айбловлар ёлғон эканини айтди.