Фарғона вилоятида туман йўл корхонаси раҳбари ва бош ҳисобчисига "иш" очилди

Фарғона вилоятида туман йўл корхонаси раҳбари ва бош ҳисобчисига "иш" очилди

Фарғона вилоятида туман йўл корхонаси раҳбари ва бош ҳисобчиси турли йўллар билан давлат пулларини талон торож қилганлиги аниқланиб, айбдорларга суд томонидан тегишли жазо тайинланди.

Бирор жамоага бош бўлиш аслида катта масъулият. Афсуски, орамизда ишониб топширилган вазифани суиистеъмол қилганлар ҳам учраб турибди. “Бағдод туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” унитар корхонаси раҳбари Б. А. ва бош ҳисобчиси И. С. белгиланган талабларга зид равишда 2021-2022 йилларда 17 нафар ходимлар номига ортиқча 70 миллион 484 минг сўм рағбатлантириш пулларини ортиқча тўлаган.

Шунингдек, улар корхона томонидан қора ва рангли металл парчаларини топшириш режаси бажарилиши бўйича ходимларни моддий рағбатлантиришни белгилаб, ходимларга асоссиз равишда 44 миллион 674 минг сўм маблағни берган. Бу билан давлат маблағларини растрата йўли билан талон торож қилган.

Мазкур мансабдор шахслар бу каби ишларини давом эттириб, графим маҳсулотини, 1 700 литр дизел ёқилғисини корхона ҳисобига кирим қилмасдан ўзлаштириб юборган. Шу билан биргаликда улар корхонанинг дебитор қарздорликларни ундириш ҳамда кредитор қарздорликларни сўндириш чораларини кўрмасдан корхона манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Жиноят ишлари бўйича Бағдод суди томонидан мазкур иш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, уларга суд ҳукми ўқилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!