Фарғона – Мўйноқ авиақатновлари йўлга қўйилади

Фарғона – Мўйноқ авиақатновлари йўлга қўйилади

Фарғона ва Урганч шаҳарлари орасида авиақатновларни қайта йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.

Фарғона – Мўйноқ – Фарғона йўналишида авиақатновлар ташкиллаштиради. Бу қабул қилинган “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида белгилаб қўйилган.
Транспорт-логистика масалаларини тезкор кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия икки ҳафта муддатда бу йўналишдаги авиақатновларни ташкиллаштирилишини таъминлаши зарур.
Бундан ташқари, Фарғона ва Самарқанд, Фарғона ва Бухоро, Фарғона ва Термиз ҳамда Фарғона ва Урганч шаҳарлари орасида авиақатновларни қайта йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилиши керак.
Аввалроқ Тошкент-Нукус-Мўйноқ авиақатнови йўлга қўйилгани хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!