Америка Қўшма Штатлари сентябрь ойида украиналик учувчилар ва ёрдамчи экипажларни F-16 қирувчи самолётларини бошқаришга ўргатишни бошлашини тасдиқлади.
АҚШ Мудофаа вазирининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Патрик Райдер журналистларга шундай деди: “Биз Украинани қўллаб-қувватлаш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш учун қўлимиздан келганини қилмоқчимиз”. Ушбу сўнгги ўзгаришлар Дания ва Нидерландия Украинага F-16 самолётларини юбориши ҳақидаги хабардан кейин содир бўлди, Норвегия ўзининг фойдаланишдан чиқарилган F-16 самолётларини беришга ваъда берди, лекин уларнинг аниқ сони номаълум.
Ушбу самолётлар 1970 йилларда ишлаб чиқарилган ва ҳозирда 25 мамлакатда фойдаланилмоқда. Ишлаб чиқарувчи мамлакат сифатида АҚШ энг катта флотга эга (936 та фаол самолёт). Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, америкаликлардан кейин Туркия энг кўп F-16 самолётларига эга (243 та самолёт). Улардан кейинги ўринларда Исроил (224), Миср (218), Жанубий Корея (167), Греция (153) ва Тайван (136 та фаол ва буюртма бўйича 66 та). Қўшма Штатлар билан биргаликда бу давлатлар дунёдаги F-16 флотининг тўртдан уч қисмига эгалик қилади. Шунингдек, бошқа Eвропа мамлакатларида ҳам Белгия (52), Полша (48) ва юқорида тилга олинган Дания (43) ва Нидерландия (29) каби ўнлаб F-16 самолётларига эга.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Россия 7 июль кечаси 120 та украин дронларини тўхтатганини маълум қилди — ҳужум камида 10 та ҳудудни, жумладан Брянск, Курск ва Ленинград вилоятларини қамраб олди.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади