Европарламент Украина бўйича тинчлик музокараларида Евроиттифоқ ҳам иштирок этиши ва Россиянинг музлатилган активларини Киевга топшириш талаб қилинган резолюцияни эълон қилди.
Ҳужжатда қуйидаги бандлар келтирилган:
◾️ Украинага хавфсизлик кафолатлари: Украинада ўт очишни тўхтатиш қарорига Евроиттифоқ ва АҚШ томонидан бериладиган мустаҳкам хавфсизлик кафолатлари ҳамроҳ бўлиши лозим. Хавфсизлик кафолатлари NATO низомининг 5-моддаси ҳамда ЕИ низомининг 42.7-моддасига мос бўлиши шарт, бу янги тажовузнинг олдини олиш учун зарур;
◾️ Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни тан олмаслик: Украинанинг россияликлар томонидан эгаллаб олинган ҳудудлари “Россия таркибига кирган” деб тан олинмайди. Европа парламенти Евроиттифоқнинг исталган музокарада иштирокини таъминлаш керак. Украина масаласида — украиналикларнинг иштирокисиз, Европа ҳақида — европаликларсиз қарорлар қабул қилинмаслиги шарт;
◾️ Вашингтоннинг иккиёқлама позициясига танқид: Қўшма Штатларнинг номувофиқ сиёсати барқарор тинчликка эришишни қийинлаштирмоқда. Келажакдаги ҳар қандай келишув Украинага иттифоқлар танлаш ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш ҳуқуқини чекламаслиги лозим;
◾️ Киевга репарацион кредит: Европарламент депутатлари Украина учун Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан таъминланган кредит механизмини яратишни таклиф қилмоқда ва бу активларнинг тақдирини Евроиттифоқ иштирокисиз муҳокама қилиб бўлмаслигини билдиради. Европарламентнинг позициясига кўра, тинчлик битими имзоланмагунча Москвага қарши санкциялар бекор қилинмаслиги керак. Россия музокарадан бош тортса, ЕИ босимни кучайтириши лозим.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.