Европанинг энг бой одами бир кун ичида рекорд даражада бойиди

Европанинг энг бой одами бир кун ичида рекорд даражада бойиди

Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH) компаниялари гуруҳи президенти, Европанинг энг бой одами Бернар Арно ўз бойлигини бир кун ичида 11,3 млрд долларга кўпайтира олди. 

Bloomberg ахборот агентлигининг ёзишича, бунга фонд бозоридаги ижобий динамика сабаб бўлган. Бозордаги вазият сабабли бундай ўсиш тарихий рекорд ҳисобланса-да, Арнонинг умумий бойлиги жорий иқтисодий инқирозгача бўлгандагидан анча камроқни ташкил қилмоқда.

Энг бой европалик коронавирус эпидемияси ва нефть қадрсизланиши билан боғлиқ вазият оқибатида бозорлар қулашидан энг кўп азият чеккан. 2019 йил ёзида унинг бойлиги 100 млрд доллардан кўпроққа баҳоланган. Бироқ жорий февралда Арно супербойлар (бойлиги 100 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилувчи бойлар) қаторидан чиқиб кетди. 25 март ҳолатига кўра, унинг бойлиги 70 млрд долларга баҳоланган.  

Шунингдек, америкалик сармоячи Уоррен Баффетнинг капитали фонд бозоридаги ўсиш натижасида яна 6,5 млрд долларга, Inditex асосчиси, испаниялик бизнесмен Амансио Ортеганинг бойлиги эса 5,9 млрд долларга кўпайган. 

Охирги бир ой ичида дунёнинг энг бой 20 одамининг умумий бойлиги  коронавирус эпидемиясининг бозорларга таъсири натижасида 300 млрд долларга камайганди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!