Европа Украинага яна 9 миллиард евро ваъда қилмоқда

Европа Украинага яна 9 миллиард евро ваъда қилмоқда

Европа Иттифоқи Украинага қўшимча 9 миллиард евро ёрдам ажратади. Шунингдек иттифоқ урушдан кейинги реконструкция ва ислоҳотлар бўйича кенг кўламли режа учун иттифоқчиларни тўпламоқда, деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

"Украина ҳозир олдинда, у Европа қадриятларини ҳимоя қилмоқда. Биз украиналикларни уруш давомида ва урушдан сўнг мамлакатни тиклашида қўллаб-қувватлашда давом этамиз", деди у.

Фон дер Ляйен вайрон қилинган нарсаларни тиклаш учун қанча маблағ сарфланиши мумкинлигига аниқлик киритмади. У Европа Иттифоқи буни ёлғиз қилмоқчи эмаслигини, унга иттифоқчилар кераклигини қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!