Европа парламенти «энг мураккаб хакер ҳужумига» дучор бўлганини маълум қилди

Европа парламенти «энг мураккаб хакер ҳужумига» дучор бўлганини маълум қилди

Европарламент вакили Жауме Дюк Гийо ташкилот веб-сайтининг инглизча версияси DDOS ҳужумига учрагани ва ҳозирда фойдаланувчилар учун кириш имкони йўқлигини айтди.

Киберхавфсизлик ходимлари муаммони ҳал қилиш устида ишламоқда, дея қўшимча қилди у.

Чоршанба куни эрталаб Европарламент Россияни терроризм ҳомийси деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилган эди. Эуронеwс билан суҳбатлашган парламентдаги аноним манба буни ҳужум билан бевосита боғламади.

«Бизга яқин тарихдаги энг мураккаб ҳужумда ташқаридан ҳужум қилишди», деди Эуронеwсга исмини ошкор қилмаслик шарти билан Европарламент аъзоси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!