Европарламент (ЕП) АҚШ президенти Дональд Трампнинг таҳдидлари фонида ЕИ–АҚШ савдо келишувини режалаштирилган тарзда ратификация қилиш жараёнини тўхтатмоқда.
Бу ҳақда Германиянинг ZDF телеканалига берган интервьюсида Европарламентдаги энг йирик фракция — Европа халқ партияси раҳбари Манфред Вебер маълум қилди.
"Кеча кечасиёқ қабул қилинган биринчи қарор шуки, ўтган йил ёзида Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар ўртасида тузилган ушбу келишувни ратификация қилиш жараёни тўхтатилди. Бу эса Дональд Трамп америкалик маҳсулотлар учун ЕИ ички бозорига божсиз кириш имкониятига эга бўлмайди, деганидир", — деди Вебер. Унинг таъкидлашича, ратификациянинг тўхтатилиши Вашингтонга берилган биринчи сигнал ҳисобланади.
26 январь куни европарламент аъзолари АҚШнинг саноат маҳсулотларига қўйилган божларни бекор қилиш масаласида ЕП позицияси бўйича овоз беришни режалаштирган эди. Бу Брюссель ва Вашингтон ўртасида 2025 йил ёзида тузилган келишувнинг асосий бандларидан бири ҳисобланади. Бироқ Politico газетаси маълумотларига кўра, Трампнинг баёнотларидан ғазабланган айрим депутатлар «овоз бериш ўтказилишини истамай, шу орқали тарифларни бекор қилиш бўйича қарорни музлатиб қўйишни» хоҳламоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити"нинг YouTube канали 2024/25 йилги мавсум давомида Ўзбекистондан 26 миллион марта кўрилди — бу барча мамлакатлар орасида тўртинчи энг юқори кўрсаткичдир.
The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.