Европа Иттифоқи ва Форс кўрфази давлатлари ўртасида биринчи минтақавий хавфсизлик форуми бўлиб ўтди

Европа Иттифоқи ва Форс кўрфази давлатлари ўртасида биринчи минтақавий хавфсизлик форуми бўлиб ўтди

Люксембургда Европа Иттифоқи ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши ўртасида минтақавий хавфсизлик форуми бўлиб ўтди.

Тадбир сўнгида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Хосеп Боррел бундай форматдаги форумга биринчи марта раислик қилаётганини айтди.

«Тинчлик даврида биз инқирозларни ҳал қилиш, кескинлашувнинг олдини олиш ва хавфсизроқ ва барқарор халқаро муҳитни сақлаб қолиш учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳамкорлик қилишимиз керак», деб ёзди Боррелл ижтимоий тармоқда.

Форум очилишида Боррелл кун тартибида Яқин Шарқ, айниқса Ғазо секторидаги ўзгаришлар ва Украинадаги вазият муҳокама қилинишини айтди.

Исроил ва Эрон ўртасидаги тарангликка тўхталган Боррелл, минтақадаги тарангликни камайтириш учун Форс кўрфазидаги шериклар билан қандай ҳамкорлик қилиш кераклигини муҳокама қилишларини айтди.

Боррелл Европа Иттифоқи Комиссиясининг ЕИ доирасидаги Форс кўрфази мамлакатларига кўп марталик визалар бериш қоидаларини синхронлаштириш қароридан мамнун эканлигини айтди.

Форумда Европа Иттифоқи ва Форс кўрфази мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!