Европа Иттифоқи Шимолий Кореяни огоҳлантирди

Европа Иттифоқи Шимолий Кореяни огоҳлантирди. Бу ҳақда ЕИ ташқи сиёсат хизмати вакили Питер Стано маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, расмий Пхенян Моксвага ҳарбий ёрдам кўрсатса, Европа Иттифоқи Шимолий Кореяга қарши санкциялар қўяди: “Биз бунга тайёрмиз”.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин кеча Россияга ташриф буюриб, президент Владимир Путин билан учрашган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).