Евроиттифоқ мамлакатлари қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича рекордни янгилади
Жорий йил ёзда ЕИ мамлакатларида қуёш энергетикаси секторида ишлаб чиқарилган электр энергия ҳажми рекорд кўрсатгичга эришиб, умумий энергетиканинг 12,2 % ини ташкил этди, дея қайд этилади иқлим масалаларини ўрганиш бўйича Ember мустақил аналитик хабарида.
Энг кўп қуёш энергияси Голландияда ишлаб чиқилди (23%). Кейинги ўринларни Германия (19%) ва Испания (17%) эгаллади.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агарда ушбу электр енергия қазилма ёқилғи ёрдамида ишлаб чиқарилганда – нархи 29 млрд еврога тенг бўлар эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).