«Euroasia Insurance» суғурта компанияси мобил hambi superapp билан стратегик ҳамкорликни эълон қилди. Энди компаниянинг исталган суғурта полисларини тўғридан-тўғри илова орқали онлайн расмийлаштириш мумкин — тез, қулай ва офисга бормасдан. hambi орқали фойдаланувчилар OSAGO, KASKO, EURO KASKO ва Travel Insurance полисларини бир неча босиш орқали, 24/7 режимида расмийлаштириш имкониятига эга бўладилар.
OSAGO — йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини ҳимоя қилувчи мажбурий автосуғурта тури. Уни 3–5 дақиқа ичида онлайн расмийлаштириш мумкин, полисингиз автоматик тарзда Ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади.
KASKO — автомобилингизни ЙТҲ, табиий офатлар ва ҳатто ўғирлик ҳолатларидан ҳимоя қилувчи ихтиёрий комплекс суғурта полиси. Мослашувчан тарифлар автомобиль қийматининг тахминан 1,3% дан бошланади ва полисини онлайн тарзда тез расмийлаштириш мумкин.
EURO KASKO — автомобиль суғуртасининг ноёб “конструктор” модели бўлиб, унда мижоз ўз автомобили учун фақат зарур бўлган рискларни мустақил танлайди. Бу эса классик KASKO билан солиштирганда 70% гача тежаш имконини беради.
Travel Insurance — саёҳат давомида тиббий харажатларни қоплашни таъминловчи суғурта бўлиб, қамров кунига 5 000 сўмдан бошланади. Полисини 180 дан ортиқ давлатларга сафар қилиш учун бир неча дақиқа ичида онлайн расмийлаштириш мумкин.
Янги ҳамкорлик суғуртани янада қулай ва очиқ қилади: мижозлар «Euroasia Insurance» полисларини hambi орқали 24/7 режимида, навбатларсиз ва қоғоз ҳужжатларсиз расмийлаштиришлари мумкин. Суғурта маҳсулотлари ва шартлари ҳақида батафсил маълумот «Euroasia Insurance» расмий веб-сайтида мавжуд.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.