Анди Аранитаси Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори ва раҳбари этиб тайинланди. У 2023 йил 1 сентябрда ўз лавозим мажбуриятларини бажаришга киришади.
“ЕТТБнинг энг динамик банк ва консултацион бўлинмаларидан бирига раҳбарлик қилишимдан жуда мамнунман. Ўзбекистон жадал ўсиб бораётган иқтисодиётга эга бўлиб, у катта тажриба ва кўплаб соҳаларда молиявий қўллаб-қувватлов талаб қилади: қайта тикланувчи энергия манбалари ва инфратузилмаларидан тортиб кичик ва ўрта тадбиркорликни ҳамда тўғридан тўғри хорижий инвестициялар жалб қилишгача. Мен ўз тажрибам ва кучимни мамлакат билан ҳамкорликни ривожлантиришга ва Ўзбекистон бўйича 2023 йил охиригача тасдиқланиши керак бўлган янги давлат стратегиямизни амалга оширишга йўналтираман”, — дейди Аранитаси.
Альбания ва Буюк Британия фуқароси сифатида Аранитаси банк соҳасида, шунингдек, ишлаб чиқариш, телекоммуникация, агробизнес, кўчмас мулк, туризм ва энергетика соҳасида 25 йилдан ортиқ тажрибага эга. ЕТТБдаги фаолияти давомида у банкнинг энергетика бўлинмаларида турли масъул лавозимларда ишлаган ҳамда Туркия ва Жануби-шарқий Европадаги энергетика лойиҳалари портфелини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва бошқариш учун масъул бўлган. Ўзбекистондаги лавозимга тайинлангунга қадар у ЕТТБнинг Шимолий Македониядаги вакили эди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.