Этил спирти ва қалбаки алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Этил спирти ва қалбаки алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қуйичирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.G.” МЧЖ томонидан лицензиясиз қонунга хилоф равишда 100 млн сўмлик 5 000 литр техник этил спирти муомалага киритиш мақсадида олиб келинганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Шу каби, Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, шаҳар ҳудудида фаолият юритувчи 7 та МЧЖга қарашли савдо дўконларида жами 1 801 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (алкоголь маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!