Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномаларга мажбурий алмаштириш муддати 2021 йилнинг 31 декабригача узайтирилди (бундан аввалги муддат 2020 йил 31 декабрь этиб белгиланган эди). Бу ҳақида ИИВ хабар қилди.
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.
Фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун доимий яшаш жойидаги Давлат хизматлари марказига, марказда бундай хизмат мавжуд бўлмаган ҳудудларда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлиммаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларига мурожаат қилишлари керак бўлади. Бунда фуқаро биометрик паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони тақдим этиши керак.
Эски гувоҳномани янгисига алмаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи, ҳозирда 156, 100 сўм миқдорида тўлов ундирилади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон ҳужумидан сўнг ижтимоий тармоқларда тарқалган ўз ўлими ҳақидаги миш-мишларни киноя билан рад этувчи видео эълон қилди.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.