Эртак якунига етди. Мбаппе расман "ПСЖ" билан янги шартнома имзолади

Эртак якунига етди. Мбаппе расман "ПСЖ" билан янги шартнома имзолади

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда парижликларнинг ижтимоий тармоқларида хабар берилди.

Олдинроқ Мбаппе "Реал"га ўтишга яқин экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қолаверса, томонлар шартнома бўйича келишиб олишган. Аммо ҳозир ОАВ франциялик футболчига ҳаддан ташқари катта таклиф тушганидан кейин жамоада қолишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Мбаппе ўз қарорини эртага, 22 май куни расман эълон қилиши кутилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!