Эртага Тошкентда 5 баллик магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда

Эртага Тошкентда 5 баллик магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда

Тошкентда эртага, 19 сентябрь куни кечга яқин 5 баллик магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абулаҳатов маълум қилди.

Маълум қилинишича, магнит бўронлари 3 соатлик муддат оралиғида давом этиши мумкин.

"Бу омилнинг организмга салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида, овқатланиш рационига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.

Магнит бўронларининг G3 даражаси кузатилган даврда кўпчиликда бош қисмининг орқа томонида бироз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади", - дейди мутахассис.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!