Эронликлар 9 йил ичида илк марта Умра зиёратига боришади

Эронликлар 9 йил ичида илк марта Умра зиёратига боришади

Эронлик зиёратчиларнинг сўнгги тўққиз йил ичидаги биринчи гуруҳи Саудия Арабистонига кичик исломий зиёратни амалга ошириш учун йўл олди, деб хабар берди Эрон матбуоти.

«Умра зиёратчиларининг биринчи гуруҳи Теҳрондаги Имом Ҳумайний аэропорти орқали Эрондан Саудия Арабистонига учиб кетди», деб хабар берди IRNA давлат ахборот агентлиги.

Ўтган йили Теҳрон ва Ар-Риёз Хитой воситачилигида алоқаларни тиклашга ва тўққиз йилдан кўпроқ вақт ўтиб, ўз элчихоналарини қайта очишга келишиб олган эди.

Эронликларга ўтган йили Ҳажга қайтишга рухсат берилган эди, аммо умра улар учун шу пайтгача ёпиқ эди.

2016 йилда Эрондаги намойишчилар Теҳрондаги Саудия Арабистони элчихонаси ва Машҳаддаги консуллигига ҳужум қилганидан кейин икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар узилган эди.

IRNA хабарига кўра, жорий йилда жами 5720 нафар эронлик умра зиёратчиси Саудия Арабистонига бориши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!