Қўшма Штатлар Исломобод ўзаро англашув меморандуми бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга тайёр.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғарибободий маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Теҳрон Қўшма Штатлардан тегишли сигналларни олаётгани, аммо икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилмаган. Шунингдек, у Покистон делегацияси иштирок этишга таклиф қилинганини эълон қилди.
"Якуний режалар ҳали ишлаб чиқилмаган", деб таъкидлади Ғарибободий.
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари келишувларни янада ривожлантириш Эрон ва Уммон ўртасидаги мулоқотга боғлиқлигини таъкидлади. Қўшма Штатлар билан музокараларни ўз ичига олган иккинчи босқич ҳали кўриб чиқилмоқда.
Аввалроқ хабар берилганидек, агар Оқ уй Теҳронга қарши санксиялар босимини тўхтаца, Эрон Ҳормуз бўғози блокадасини бекор қилишга рози бўлиши мумкин.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.