Эрон Саудия Арабистонидаги АҚШ базасига баллистик ракета билан ҳужум қилди
Эрон Саудия Арабистонидаги АҚШ ҳарбий базасига баллистик ракета учиргани айтилмоқда.
Бу ҳақда Axios нашри АҚШ маъмурияти расмийсига таяниб хабар бермоқда.
"Эрон Саудия Арабистонидаги АҚШ ҳарбий базасига баллистик ракета учирди", деб ёзган манба ва бу "Эроннинг Саудия Арабистонига тахминан тўрт ой ичида биринчи тўғридан-тўғри зарбаси" эканлигини қўшимча қилган.
Шу билан бирга, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Қувайтдаги АҚШ ҳарбий нишонларига муваффақиятли зарба берганини даъво қилди.
"Учувчисиз учиш аппаратлари Ал Удайри лагеридаги ўқ-дорилар омборига, Али ас-Салем авиабазасидаги штаб-квартира биноси ва ўқ-дорилар омборига ва Қувайтдаги бир нечта алоқа марказларига зарба берди", дейилади баёнотда.
ИИҚК шунингдек, Иорданиядаги АҚШ ҳарбий нишонларига муваффақиятли зарбалар берилганини хабар қилди.
"Дронлар Иорданиядаги Ал-Азрақ авиабазасидаги ёқилғи бакларига ҳам зарба беришди", дейилади баёнотда.
Ал-Азрақ минтақадаги АҚШнинг асосий ҳарбий базаларидан бири ҳисобланади.
