5 июл куни Теҳронда оятуллоҳ Али Хоминаийнинг жаноза намози ўқилиши режалаштирилган. Видолашув маросими эса Эроннинг бешта шаҳрида бўлиб ўтади ва 9 июлгача давом этади. Ҳозиргача Эроннинг амалдаги олий раҳнамоси Мужтабо Хоминаий отаси билан видолашув маросимларида кўриниш бермаган.
Аввалроқ Али Хоминаийнинг дафн маросимини ташкил этиш қўмитаси раҳбари Акбар Пуржамшидиён маросимда Мужтабо Хоминаийнинг иштирок этиши унинг ваколатига кирмаслигини айтганди. Шунга қарамай, Хоминаийнинг кўплаб тарафдорлари уни дафн маросимида кўришга умид қилган.
Бироқ Исроилнинг уни ўлдириш ёки у яшаётган жойни аниқлаштиришга бўлган уринишлари туфайли Мужтабо Хоминаийнинг маросимда иштирок этиши эҳтимолини жудаям паст. Бу олий раҳнамо атрофидагиларининг режалари билан таниш бўлган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг икки ходими анонимлик шарти билан The New York Times'га маълум қилди.
Манбалар, шунингдек, Эронни амалдаги олий раҳнамоси отасининг дафн маросимини ҳеч бўлмаганда баъзи қисмларида иштирок этиш истагини билдирганини айтди. У 9 июл куни Машҳад шаҳридаги имом Ризо зиёратгоҳида режалаштирилган дафн маросимида иштирок этишни ва отасининг ҳақига дуо ўқишни хоҳлаган.
АҚШ ва Исроилнинг 28 феврал куни Эронга қилган авиаҳужумларида оятуллоҳ Али Хоминаий ҳалок бўлганди. 1 март куни Эрон ҳукумати унинг ўлдирилгани расман тасдиқлаган эди.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.