Маълумотларга кўра, Эрондаги норозиликларни бостиришда Афғонистондан “Фатимиун”, Покистондан “Зейнибиун” шиа гуруҳлари ва Ироқдаги қуролли гуруҳлар иштирок этмоқда.
Журналистларнинг билдиришича, ушбу гуруҳлар Эрон Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси томонидан бошқа мамлакатларга кириш, “Оятуллоҳ режими” манфаатларини илгари суриш учун тузилган бўлиб, Теҳрон томонидан доимий тарзда қўллаб-қувватланади.
Farda радиосининг Ироқдаги манбаси Эронга “Катаиб Ҳизбуллоҳ”, “Ан-Нужаба”, “Катаиб Саййид аш-Шуҳада” ва бошқа гуруҳлар аъзолари ҳам келаётганини маълум қилди. Бу маълумотни Ироқ бош вазирининг собиқ ўринбосари матбуот котиби Антифад Кунбар ҳам тасдиқлаган.
"Гувоҳлар зиёрат баҳонасида бир гуруҳ ёшларнинг Эрон ҳудудига ўтиши билан боғлиқ бир неча ҳолатлар ҳақида хабар беришди. Улар одатдагидан фарқли ўлароқ, сайёҳлик компанияларининг логотиплари бўлмаган автобусларда келишган. Йўловчилар ёшлардан иборат бўлиб уларга ота-оналари ҳамроҳ бўлишмаган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ушбу автобусларнинг Эронга кириши бир нечта ўтиш жойларида, жумладан, Шолмча ва Зурбатияда қайд этилган", — деган Антифад Кунбар.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
«Истанбул Башакшеҳир» клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Footmercato.net» сайти талқинига кўра Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурарлари топ-10 рўйхатига кирди.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.