Эрон гипертовушли ракета яратилишини эълон қилди

Эрон гипертовушли ракета яратилишини эълон қилди

Эрон тез орада янги гипертовушли ракетани тақдим этади. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аерокосмик кучлари қўмондони генерал Амирали Ҳожизода маълум қилди.

“Ушбу ракетанинг синовлари ўтказилди ва у тез орада тақдим этилади”, — дея Ҳожизода сўзларини келтиради ИРИБ.

Зарба тизимининг яратилишини Эрон ҳарбий саноатида “катта сакраш” деб атаган қўмондон ракета 15925 км/соат тезликда, шу жумладан ер атмосферасидан ташқарида ҳам маневр қилиши, душман ҳаво мудофаасини четлаб ўтиши мумкинлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!