Теҳроннинг Исроил томонининг хатти-ҳаракатларига жавоби «муносиб ва қаттиқ» бўлади. Бу ҳақда «Армия-2024» форуми доирасида Эрон Қуролли кучлари Бош штаби оператив штаб бошлиғи ўринбосари бригада генерали Али Шадманий «ТАСС»га маълум қилди.
“Эрон нуқтаи назаридан, террорчи гуруҳ (сионист исроил) минтақадаги хавфсизлик мувозанатини бузди. Эрондек кучли давлат жавоб бериши керакми ёки йўқми, дунё буни ҳал қилмайди. Қасос олиш усулини маънавият етакчимиз белгилаб берган. Бу осон танлов эмас эди«, - деди Шадмани.
Эронлик генералнинг сўзларига кўра, “бу вазиятга иккита омил таъсир кўрсатмоқда – минтақадаги вазият, иккинчиси эса ички масалаларга қаратилган. Барча давлат арбоблари бир овоздан жавоб муносиб ва қаттиқ бўлиши керак деган хулосага келишди.
Шадманининг айтишича, Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги ҳаракатлари АҚШнинг ўзи хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин. »Бизнинг Қўшма Штатларга хабаримиз шуки, улар бу террорчи тўдани (исроил) қўллаб-қувватлашни тўхтатсинлар, чунки бу нафақат бизнинг минтақамизнинг, балки уларнинг ҳам хавфсизлигига путур етказиши мумкин", деди генерал.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.