2024 йилнинг 5 ойида Навоий вилоятида ер ва кадастр назоратчилари томонидан жами 592 та ҳолатда 54 гектар ер майдонлари жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаш ёки ноқонуний қурилиш қилиш ҳолатлари аниқланган.
397 та ҳолатда ўзбошимчалик билан эгалланган 21 гектар ер майдонида аниқланган ноқонуний қурилиш Кадастр агентлиги Навоий вилояти бошқармаси туман-шаҳар бўлимлари инспекторлари томонидан бартараф қилиниб, ер майдони ўз ҳолатига қайтарилиши таъминланди. Шунингдек, ўзбошимчалик билан эгалланган 2 гектар майдондаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича судларга 42 та даъво аризаси киритилди.
– Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида давлат ер, кадастр ва геодезия назорати соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузган 488 нафар мансабдор ва жисмоний шахсларга нисбатан 4 миллиард 57 миллион сўмлик маъмурий жарималар қўлланилган, – дейди Кадастр агентлиги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Дониёр Нишонов. – Вилоятимизда ҳам жорий йилнинг 1 майидан бошлаб кучайтирилган ер ва кадастр назорати тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу назорат тадбирларида замонавий планшетлар ҳамда дронлардан фойдаланилмоқда. Ўтган бир ой мобайнида 421 та ҳолатда фуқаролар томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз эгаллаб олиш ҳамда ноқонуний қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлари аниқланди. Давлат ер, кадастр ва геодезия назорати соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузган 152 нафар мансабдор ва жисмоний шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жарималар қўлланилган.
Қонунчиликка кўра, ноқонуний қурилиш ишларини амалга оширган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаридан 300 баробаригача жарима солинади ва ноқонуний қурилмалар суднинг ҳал қилув қарорига асосан мажбурий тартибда бартараф қилинади. Бундан ташқари суғориладиган ерларда аниқланган ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилишига ҳам сабаб бўлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.