Эркаклар 58 ёшда ҳам пенсияга чиқишлари мумкин. Фақат...

Эркаклар 58 ёшда ҳам пенсияга чиқишлари мумкин. Фақат...

Пенсия жамғармаси ахборот хизматининг маълум қилишича,  технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:

эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Амалдаги пенсия қонунчилигига асосан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига: эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!