Эрдўғон Анқара Финляндиянинг НАТОга киришини маъқуллашини аниқ айтди

Финляндия президенти Саули Ниинистёнинг Туркияга ташрифи арафасида Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон баёнот берди ва кўпчилик Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини сиртдан маъқуллаш деб баҳолади.
"17 март куни Финляндия президенти келади, биз у билан учрашамиз ва ваъда қилганимизни бажарамиз", — деди Эрдўғон парламентдаги нутқидан сўнг матбуотга Туркиянинг янги аъзо мамлакатларни иттифоққа қабул қилиш бўйича позицияси ҳақида сўралганда.
Туркия парламенти, барча НАТО мамлакатлари парламентлари каби, Россиянинг Украинага қарши бошлаган уруши фонида Финляндия ва Швециянинг аризаларини ратификация қилиши керак.
Туркия Финляндиянинг аъзо бўлишига ҳеч қачон қарши чиқмаган, бироқ Швециянинг таклифини тўсмоқчи.
Анқаранинг Стокголмга даъвоси шундаки, Швеция Туркия ҳукуматига қарши курашаётган ва Эрдўғон Туркия миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи экстремистик ташкилот деб ҳисоблаган Курдистон ишчилар партияси раҳбарларига сиёсий бошпана берган.