Эрдоған: Турк халқи сайлов марафонида ғолиб бўлди

Эрдоған: Турк халқи сайлов марафонида ғолиб бўлди

Туркиядаги сайлов марафони ғолиби демократия ва турк халқи бўлди. Бу ҳақда сешанба куни Туркия Савдо-саноат палаталари ва биржалари уюшмасининг Анқарада бўлиб ўтган йиғилишида сўзлаган Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди.

Давлат раҳбари май ойида бўлиб ўтган сайловда фаол иштирок этган барча фуқароларга миннатдорлик билдирди. “Туркиянинг миллий иродасига ва келажагига ишонган ҳар бир фуқарони, ўзини шу заминнинг бир қисми деб билган ҳар бир кишини сайловнинг сўзсиз ғолиби деб биламан. Террорчи ташкилотлар ёрдамида Туркиянинг курсига таъсир ўтказишга уринишлар натижа бермади!”, деди давлат раҳбари.

Президент Эрдўғон расмийлар Туркия муаммоларини ҳал қилиш бўйича умумий стратегия ишлаб чиқиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишига ишонтирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!