Энди қисқа ўқув курслари сертификатларини хорижий тилга таржима қилдириш шарт эмас

Энди қисқа ўқув курслари сертификатларини хорижий тилга таржима қилдириш шарт эмас

Ҳукумат қарори билан профессионал таълим муассасаларида қўшимча квалификациялар бўйича 6 ойгача бўлган қисқа ўқув курслари орқали ўқиган фуқароларга бериладиган давлат намунасидаги сертификатнинг янги таҳрири тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра икки ой муддатда:

➖касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларда қўшимча квалификацияни эгаллаш бўйича бериладиган янги намунадаги сертификат бир вақтнинг ўзида ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлади;

➖шу билан бирга сертификат электрон шаклларини ҚР-код ёрдамида олиш ҳам мумкин.

Натижада фуқаролар хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида ортиқча овворагарчиликсиз ушбу сертификатдан фойдалана олади.

Маълумот учун: бугунги кунда 255 та профессионал таълим муассасаларида 24 минг нафарга яқин фуқаро 102 турдаги касб бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!