Энди қариндошининг судланганлиги фуқаронинг ҳуқуқларини чекламайди

A A A
Энди қариндошининг судланганлиги фуқаронинг ҳуқуқларини чекламайди

Маълумки, Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги белгиланган. Шунингдек, давлат хизматига киришда фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги ҳамда оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигига тааллуқли бир қатор нормалар мустаҳкамланган.

Шу билан бирга амалдаги қонун ҳужжатларини янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларига мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасида “Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас”лиги белгиланган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган 2024 йил 20 сентябрдаги 963-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Қонуннинг 28-моддасида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августда қабул қилинган «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги ЎРҚ-788-сонли Қонунининг 10-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилди, яъни:

«Қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ чоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас».

Бундан ташқари, Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида Қонуннинг 29 – моддаси иккинчи қисмидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилди.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ чоғида фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.

Янги қабул қилинган қонунининг 29-моддасида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-798-сонли қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 4-моддасининг иккинчи қисми «ижтимоий келиб чиқиши» деган сўзлардан кейин «қариндошларида судланганликнинг мавжудлиги» деган сўзлар билан тўлдирилди.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларни киритилишда, албатта хорижий мамлакатлардаги мавжуд ҳолатни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Қариндошнинг судланганлиги ва у шахснинг ҳуқуқлари ва фаолиятига таъсир қилмаслиги борасидаги нормалар турли мамлакатларда ўзгача тарзда қўлланилади. Бизнинг талқинда, ушбу масалани кенгроқ ёритиш учун қуйидаги давлатлар тажрибаси ҳақида илмий таҳлил келтириш мумкин:

Америка Қўшма Штатлари (АҚШ)

АҚШда давлат хизматига қабул қилишда шахснинг судланганлиги, айниқса, оғир жиноятлар содир этган бўлса, ўта сезиларли аҳамият касб этади. Бироқ, қариндошларининг судланганлиги шахснинг хизматга қабул қилинишига таъсир қилмайди. Масалан, АҚШ Конституцияси ва амалдаги қонунлар индивидуал жавобгарликка асосланади, яъни фуқаронинг қариндошларининг ҳуқуқий ҳолати унинг ҳуқуқларига таъсир кўрсатмайди. Бунинг устига, жиноий масъулиятга тортиш оилавий ёки шахсий алоқаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга оширилади.

Европа Иттифоқи (ЕИ)

Европа Иттифоқининг қонунлари фуқароларнинг ишга қабул қилиниш ва давлат хизматидан фойдаланиш ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратади. ЕИ мамлакатларида дискриминацияга қарши қонунлар жуда кучли. Масалан, Франция, Германия ёки Нидерландияда шахснинг қариндошларининг судланганлиги унинг шахсий ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўла олмайди. Буларнинг барчаси Европа Иттифоқининг Инсон ҳуқуқлари бўйича умумий хартияси билан мувофиқлаштирилган бўлиб, давлат хизматига қабул қилишда шахсий дискриминацияга қарши кучли ҳуқуқий кафолатлар жорий этилган.

Сингапур ва Япония

Шарқий Осиё мамлакатлари, масалан, Сингапур ва Японияда ҳам давлат хизматига киришда адолат ва тенглик тамойилларига асосланган сиёсат амалга оширилади. Судланганлик масаласида асосий эътибор шахснинг ўзига қаратилади, унинг қариндошлари билан боғлиқ ҳолатлар аҳамиятга эга эмас. Сингапурда коррупцияга қарши қаттиқ қонунлар мавжуд бўлсада, шахснинг судланган қариндошлари унинг давлат хизматида фаолият юритиш имкониятига тўсқинлик қилмайди.

Хулоса ўрнида, хорижий давлатлар тажрибасидан кўриниб турибдики, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари уларнинг қариндошларининг ҳуқуқий ҳолати билан чегараланмайди. Бу амалдаги конституциявий тамойиллар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ. Ўзбекистон Республикасида ҳам 2024 йилги қонун ўзгаришлари фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва давлат хизматига киришда тенг имкониятларни кафолатлаш борасида муҳим аҳамият касб этмоқда. Хорижий тажрибани қўллаб-қувватлаш сифатида, Ўзбекистондаги ўзгаришлар халқаро стандартлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга мувофиқ равишда амалга оширилмоқда. Бу — фуқаролар ҳуқуқларининг янада самарали ҳимоя қилинишини таъминлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилади

Маданият вазири коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судланади.

Маҳмуд Мурадов: "Тахминан 700 минг АҚШ доллари минусга кирдим"

Muradov Professional League ММА ташкилоти нима учун мусобақалар ташкил қилмаётганининг сабаби ҳам айтилди.

Юраги уриб турган бемор ўлганга чиқарилди ва унинг ички аъзоларидан фойдаланишди

Органларни харид қилиш ташкилотлари шифокорларни беморларга ўлимни тезлаштирадиган дориларни юборишга ундамоқда.

Айрим мактабларда қизларга юбка кийиш тақиқланди. Ота-оналар норози!

Таълим вазирлиги ота-оналарнинг шикоятларига жавоб берди.

Ҳиндистон ўз талабаларига Ўзбекистондаги университетда ўқишни тақиқлади

Душанба куни Ҳиндистон Тиббиёт Кенгаши (NMC) тиббиёт йўналишидаги абитуриентларга Марказий Америкадаги учта ва Ўзбекистоннинг бир тиббиёт университетига бакалавриат даражасида тиббий таълим олишдан қатъий тийилишни қатъий тавсия қилди.

Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

Сўнгра беморнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бирор-бир тиббий кўрсатма бўлмагани ҳолда унинг “чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш” режасини ишлаб чиққан.

Бугундан мижозларга кредит ажратишда янги тартиб кучга киради

Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.

Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаяпти?

Мерц Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаётганини тушунтирди.

Ҳусановнинг "Сити"даги энг яқин дўсти жамоадан кетмоқда

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Витор Рейс фаолиятини Испанияда давом эттиради.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бутун дунё эътиборини тортмоқда

Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!

Полянский: Ҳозир Киевда Ғарб маблағларини ўзлаштирганликни фош этувчи ҳужжатлар йўқ қилинмоқда

The American Conservative нашрининг хабар беришича, Доналд Трамп Украина ҳукуматининг Америка ҳарбий ёрдамини ўзлаштирганига жавобан қатъий чоралар кўриши мумкин.

Туркия парламенти депутати Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроилга авиация ёқилғиси Искендерундан, аскарларнинг овқати Аланиядан, сув эса Манавгатдан етказиб берилмоқда.

Нарендра Моди Индира Гандининг рекордини янгилади

Биринчи ўринда Ҳиндистоннинг биринчи бош вазири Жавоҳарлал Неру жойлашган.

"ҲАМАС менимча ўлишни хоҳлаяпти..."

Макрон жуда яхши йигит. Менга ёқади, лекин бу баёнот ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас

Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

Адвокат маҳкумни қамоқдан чиқариш эвазига 30 минг доллар сўраган.

Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган шахс Озарбайжонда қўлга олинди

Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.

Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди

У ушбу таълим учун ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олган.

Филиппиндаги тошқинлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Яна 11 киши бедарак йўқолди хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Россиянинг «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти 24 июл куни Амур вилоятида ҳалокатга учради.

Грецияда йирик ўрмон ёнғини: бир нечта қишлоқ аҳолиси мажбуран эвакуация қилинди

Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.

АҚШ Гарвард университетининг чет эллик талабалар учун визага ҳомийлик қилиш ваколати устидан тергов бошлади

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқда ёзди.

Ғазода очлик хавфи: 100 дан ортиқ инсонпарварлик ташкилоти огоҳлантирди

Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Россия ва Украина учрашувларининг учинчи раундида тинчлик шартлари муҳокама қилинади

Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот

Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.

Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди

Украина ҳарбийларининг маълумотига кўра, парвоз вақтида авиация техникасида носозлик юзага келган.

Тошкентда самолёт бортида йўловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қамалди

Аёл эса эркакка бу ҳаракатларини тўхтатишини ва ўзини тўғри тутиши кераклигини айтишига қарамасдан, у ўз ҳаракатларини давом эттирган.

Қибрайда қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди

Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.

Россия радикал каналларга обуна бўлган хорижлик фуқароларини мамлакатга киритмаяпти

Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.

Эрондаги жазирама сув ва электр танқислигига олиб келди

Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.