Ўзбекистон пенсия жамғармасининг Тelegram канали ишга туширилди. Бу ҳақда жамғарманинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шу кунга қадар фуқаролардан мурожаатлар жамғарманинг электрон почтаси — pension_uz@pfca.mf.uz орқали қабул қилиб келинган. Эндиликда фойдаланувчилар жамғарманинг Тelegram канали — t.me/PensionFundRUz га аъзо бўлиб, каналнинг муҳокама гуруҳи орқали саволини йўллаши мумкин.
Ҳар бир саволга мутахассислар томонидан ўз вақтида, иш кунлари давомида жавоб берилиши Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан назорат қилиб борилади. Фуқаролар эса, саволларни йўллашда Ф.И.О, доимий яшаш манзил, алоқа учун телефон рақами ва мурожаатнинг қисқача мазмунини ёзиши лозим.
Шунингдек, фуқароларнинг яшаш манзиллари бўйича ҳам ҳудудий каналлар жорий қилинган бўлиб, уларга келиб тушаётган саволларга ҳам мутахассислар томонидан жавоб берилади.
Бугунги кунга Пенсия жамғармаси рўйхатида турувчи 3 777 631 нафар пенсия ва нафақа олувчилар мавжуд бўлиб, мамлакат аҳолисининг 11% давлат пенсия таъминоти билан таъминланган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.