Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров ҳам Мирзиёевни табриклади

Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров ҳам Мирзиёевни табриклади

25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон телефон орқали мулоқот қилдилар.

Тожикистон Президенти суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчисини давлат раҳбари сайловида эришган ишончли ғалабаси билан самимий қутлаб, биродар ўзбек халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро савдонинг ўсиш суръатлари, саноат кооперацияси лойиҳалари илгари сурилаётгани, автобуслар қатнови қайта тиклангани, соғлиқни сақлаш ва кинематография соҳаларида фаол алоқалар йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.

Минтақа кун тартиби, шу жумладан Афғонистонда вужудга келаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда муҳокама қилинди.

25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавката Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Қирғизистон етакчиси мамлакатимизда Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани ва унда ишончли ғалабага эришилгани билан давлатимиз раҳбарини чин дилдан табриклади. Биродар ўзбек халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва тараққиёт тилаклари изҳор этилди.

Президентлар савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва гуманитар ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларнинг боришини муҳокама қилдилар.

Минтақа кун тартибидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!