Эмомали Раҳмон Қосим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Эмомали Раҳмон Қосим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Эмомали Раҳмон Қосим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президентлар Қозоғистоннинг қатор вилоятларида баҳорги сув тошқинлари билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар.

Эмомали Раҳмон ҳукуматга Қозоғистоннинг жабрланган ҳудудлари аҳолисига озиқ-овқат ва энг зарур товарлар кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами партиясини зудлик билан жўнатишга тайёргарлик кўришни топширганини таъкидлади.

Қозоғистонда учинчи ҳафтадан бери давом этаётган сув тошқинлари мамлакатнинг 12 вилоятига таъсир кўрсатди. 100 мингга яқин одам эвакуация қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!