Тошкент вилоятида 333 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди

Тошкент вилоятида 333 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фурқат ва Тошлоқ туман бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда “Ч.К.” ва “А.Е.” фермер хўжаликлари ҳамда “В.G.” МЧЖ масъул шахслари ун тегирмони, сув насоси ва ишлаб чиқариш цехини умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига улаб, жами 333 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!