«Эль-Класико» вақти эълон қилинди
Ла Лига жорий мавсумдаги дастлабки «Эль-Класико» санаси ва вақтини эълон қилди.
Унга кўра, «Реал» ва «Барселона» ўртасида Ла Лига доирасидаги дастлабки учрашув 16 октябрь, якшанба куни ўтказилади. 9-тур доирасидаги бу баҳс «Сантьяго Бернабеу»да соат 19:15да (маҳаллий вақт билан 16:15) бошланади.
Маълумот учун, 6-турдан кейин «Реал» 18 очко билан пешқадамлик қилмоқда, «Барса» эса 16 очко билан 2-ўриндан жой олган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).