2028-2034 йилларга мўлжалланган янги бюджет лойиҳасида Еврокомиссия Европа Иттифоқининг мудофаа харажатларини беш баравар оширишни таклиф қилди.
Жумладан, ҳаракатдаги ҳарбийларга сарфланадиган харажатлар ўн баробар оширилади. Бу ҳақда Европа Иттифоқи комисссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
Маблағлар қайта қуролланиш, Европа Иттифоқининг ташқи чегараларини мустаҳкамлаш ва Украинага ёрдам кўрсатишга сарфланади. "Мақсад - мудофаа қобилиятимизни сезиларли даражада мустаҳкамлаш ва мудофаадаги камчиликларни бартараф этиш", деди фон дер Ляйен хоним Латвияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида (Анжуман ЕC Youtube каналида трансляция қилинган). Қуролланишга зўр бериш Россия таҳдидига қарши чора сифатида баҳоланмоқда.
2024 йилда Европа Иттифоқи давлатлари мудофаа учун 326 миллиард евро сарфлади (иттифоқ ялпи ички маҳсулотининг тахминан 1,9 фоизи). Ўтган йили Европа Иттифоқининг ҳарбий техникага сарфлаган маблағи 90 миллиард евродан ошди.
2021 ва 2024 йиллар оралиғида жамият аъзоларининг умумий ҳарбий харажатлари 30 фоиздан кўпроққа ошди. ЕИ 2027 йилга келиб харажатларни реал кўринишда 100 миллиард евродан кўпроққа оширишни режалаштирмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.