Жорий йилнинг 14-16 февраль кунлари Германияда «Кўп қутблилик» шиори остида 61-Мюнхен хавфсизлик конференцияси бўлиб ўтди.
Ҳар йилги жаҳон форуми 60 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари, 150 дан ортиқ ташқи ишлар ҳамда мудофаа вазирлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар раҳбарларини тўплади. Конференцияда жами 800 дан зиёд киши, жумладан, экспертлар, бизнес ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Арипов Мюнхен конференцияси доирасида ўтказилган «Каспий муаммоси: Евроосиё хавфсизлигида иқлим ва можароларни қайта кўриб чиқиш» ("Caspian Conundrum: Rethinking Climate and Conflict in Eurasian Security") мавзусидаги тадбирда асосий маърузачи сифатида иштирок этди. У ўз нутқида асосий эътиборни бугунги кунда Марказий Осиё минтақаси дуч келаётган иқлим муаммоларига қаратди.
Эксперт минтақанинг иқлим ўзгаришларига энг заиф ҳудудлардан бири эканлигини таъкидлади. Сўнгги 30 йил ичида бу ерда ҳарорат жаҳон бўйича ўртача кўрсаткичга нисбатан икки баробар тезроқ кўтарилиб, Цельсий шкаласи бўйича 1,5 даражага ошган. Бу вақт ичида глобал ҳарорат кўрсаткичи эса 0,7 даражани ташкил этган.
Шу муносабат билан Э.Арипов иқлим ўзгаришлари Марказий Осиё давлатлари учун жиддий хавф туғдираётганини таъкидлади. У асосий омиллар сифатида ерларнинг жадал деградацияси (ҳудуднинг 37 фоизи зарар кўрган), музликларнинг интенсив эриши (уларнинг ҳажми сўнгги 50-60 йил ичида 30 фоизга камайган) ва сув танқислигининг кучайишини таъкидлади. Минтақа аҳолисининг 2050 йилга келиб 100 миллион кишигача ўсиши кутилаётгани вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Жаҳон банки прогнозига кўра, ушбу омилларнинг умумий таъсири минтақада қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг 30 фоизга пасайишига олиб келиши мумкин.
СМТИ директори таъкидлашича, бу жиддий муаммоларга қарамай, Марказий Осиё мамлакатлари узоқ вақт давомида экологик муаммоларни биргаликда ҳал этиш учун бирлашишга тайёр бўлмаган эди. Бироқ бугун вазият тубдан ўзгарди: шубҳа-гумонлар ва носоғлом рақобат ўрнини ишонч, ўзаро тушуниш ва минтақанинг умумий муаммоларига биргаликда ечим излашга интилиш эгаллади.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида «қўшнилар билан муаммосиз муносабатда бўлиш» тамойилини эълон қилган Ўзбекистоннинг янги ташқи сиёсий курси бу борада салмоқли роль ўйнагани таъкидланди. Бу минтақани жипслаштиришнинг асосий омили бўлиб, давлатлараро ҳамкорликнинг ноёб моделини шакллантиришга хизмат қилди.
Элдор Арипов иқлим ўзгариши ва сув ресурслари тақчиллиги каби масалалар бугунги кунда минтақавий ҳамкорликни рағбатлантирувчи асосий омил эканлигини таъкидлади. Минтақада иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириш мақсадида сув-иқлим мулоқоти йўлга қўйилди, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ташкил этилди, Марказий Осиё учун «Яшил кун тартиби» минтақавий дастури тасдиқланди ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича минтақавий стратегия қабул қилинди.
Шу билан бир қаторда, мамлакатлар халқаро майдонларда ўз ҳаракатларини мувофиқлаштирмоқда. БМТнинг Дубайдаги иқлим саммити доирасида Марказий Осиёнинг барча давлатлари иштирокида «5 мамлакат - 1 ҳудуд - 1 овоз» номли Марказий Осиё минтақавий павилиони ташкил этилди. У минтақанинг ягона овозини илгари суришга хизмат қилди.
Э.Арипов миллий миқёсда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида гапирар экан, Ўзбекистон ўз олдига стратегик мақсад - ресурсларни тежайдиган, «яшил» ривожланиш моделига ўтиш орқали экологик барқарорлик ва иқтисодий ўсишни таъминлашни қўйганини таъкидлади.
Унинг айтишича, бу йўналишда сезиларли натижаларга эришилган. Мамлакатда суғориладиган ерларнинг қарийб 2 миллион гектарида сувни тежайдиган технологиялар жорий этилган бўлиб, бу қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган майдонларнинг 46 фоизини ташкил этади. Бундан ташқари, сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда 9,6 гигаваттлик замонавий энергия қувватлари ишга туширилди. 2030 йилга келиб, қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 16 фоиздан 54 фоизгача ошириш режалаштирилмоқда.
СМТИ раҳбари минтақада юзага келаётган бир қатор муаммоларни таъкидлаб ўтди. Асосий муаммолар қаторида иқлимга нейтрал технологияларга ўтиш ва иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш учун молиявий маблағларнинг етишмаслиги алоҳида қайд этилди. Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва тармоқларни модернизация қилиш учун келгуси 5-10 йил ичида бутун минтақага камида 20 миллиард доллар миқдорида инвестициялар киритиш зарурати мавжуд.
Шу муносабат билан Э.Арипов сув-энергетика соҳасига сармоялар, инновациялар ва технологияларни жалб этиш, шунингдек, соҳа мутахассисларини тайёрлаш устувор вазифалар бўлиб қолаётганини таъкидлади. «Бу масалалар жорий йилда юртимизда ўтказиладиган «Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» саммитида ҳамда Марказий Осиёнинг глобал иқлим муаммоларига бағишланган конференцияда муҳокама қилинади,» дея маълум қилди у. Эксперт Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашда минтақа ва халқаро ҳамкорларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш учун асосий майдонга айланишига ишонч билдирди.
1963 йилдан бери ўтказилиб келинаётган Мюнхен хавфсизлик конференцияси (MSC) халқаро сиёсатни муҳокама қилиш ва энг долзарб глобал муаммоларни ҳал этишга қаратилган дипломатик ташаббусларни тақдим этиш учун дунёнинг етакчи форуми ҳисобланади. У давлат ва ҳукумат раҳбарлари, вазирлар, халқаро ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, шунингдек, саноат, оммавий ахборот воситалари, илмий доиралар ва фуқаролик жамияти етакчиларини бир жойга тўплайди.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Туркиядаги тинчлик музокараларида иштирок этиши Россия етакчиси Владимир Путиннинг у ерга ҳам ташриф буюришига қўшимча туртки беради.
Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.
Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёқилғи ортилган юк машинаси ағдарилиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. У ерда йўловчи автобуси ва енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда яҳудий давлати ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Германия ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Иоган Вадефул билан Қуддусда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.