Дубляж устаси, актёр Ҳошим Арслонов 64 ёшида оламдан ўтди

Дубляж устаси, актёр Ҳошим Арслонов 64 ёшида оламдан ўтди

Бугун, 29 май куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси, таниқли актёр Ҳошим Арслонов 64 ёшида оламдан ўтди.

Бу ҳақида Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасининг расмий фейсбук саҳифасида маълум қилинди.

Ҳошим Арслонов кўплаб фильмлар, сериаллар, спектаклларда роллар ижро этган.

Қолаверса, унинг ўзбек дубляж санъатидаги ўрни беқиёс эди.  

Aniq.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Manba: human.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!