ДТМ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тест материаллари бўйича изоҳ берди

ДТМ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тест материаллари бўйича изоҳ берди

Давлат тест маркази ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тест материаллари юзасидан изоҳ берди.

Қайд қилинишича, математика фанидан тест топшириқлари акс этган 1173366 рақамли тест топшириқлари китоби диагностик тест синовларига тааллуқли бўлиб, Бухоро вилоятидаги «ГМК» ўқув маркази томонидан 2021 йил 1 май куни 13288 рақам билан буюртма қилинган ва 5 май куни тест материаллари ўқув-марказига етказилган. Мазкур тест топшириқлари китоби 5 август (бугун) санасидан бошланган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тааллуқли эмас.

ДТМ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тест материаллари бўйича изоҳ берди

Математика ва биология фанларидан тест топшириқлари акс этган лекин тест топшириқлари рақами кўринмаган тест топшириқлари китоблари диагностик тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур тест топшириқлари китоблари 5 август (бугун) санасидан бошланган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида ишлатилмаган.

ДТМ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тест материаллари бўйича изоҳ берди

ДТМ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тест материаллари бўйича изоҳ берди

Кимё фанидан тест топшириқлари акс этган 7016128 рақамли тест топшириқлари китоби 2020 йилда ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдаланаётгани аниқланиб, далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилган.

ДТМ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тест материаллари бўйича изоҳ берди

ДТМ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тест материаллари бўйича изоҳ берди

Биология фанидан тест топшириқлари акс этган 1122414 рақамли тест топшириқлари китоби бугун Наманган вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдаланаётгани аниқланиб, далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилган.

ДТМ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тест материаллари бўйича изоҳ берди

ДТМ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тест материаллари бўйича изоҳ берди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!