Доминикан Республикасида маймунчечакнинг биринчи ҳолати қайд этилган

Доминикан Республикасида маймунчечакнинг биринчи ҳолати қайд этилган

Доминикан Республикасида одамларда биринчи маймун чечак касаллиги қайд этилган.
Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Даниэл Риверага таяниб, “ РИА Новости ” хабар бермоқда.

“Натижа ижобий. Беморда маймунчечак касаллиги борлиги тасдиқланди”, - деди Ривера матбуот анжуманида.

Таъкидланишича, бемор АҚШдан Доминикан Республикасига қайтган.

Ҳозирда бемор изоляцияда, аҳволи барқарор.

ЖССТнинг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Клюгенинг РТга айтишича , одамлар орасида маймунчечакнинг тарқалиш кўлами ҳақиқий хавф туғдирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!