Доғистонда икки қишлоқ аҳолиси оммавий муштлашув уюштирди

Доғистонда икки қишлоқ аҳолиси оммавий муштлашув уюштирди

Доғистоннинг икки қишлоғи аҳолиси оммавий муштлашув уюштирди. Муштлашувда 50 киши қатнашди. Жанжалдан кейин полиция одамлар буни такрорламаслиги учун қишлоқлардан чиқиш йўлларини ҳам тўсиб қўйган.

Ботлих вилоятида Вилларибо ва Виллабажо Aнсалта ва Рахата қишлоқлари бор. Улар 10 гектар ерни ҳеч қандай тарзда бўлиша олмадилар. Узоқ вақт олдин суд ерни Aнсалтага (ёки Раҳатага) топширишга қарор қилди. Ўшандан бери бу қишлоқлар аҳолиси йилига бир-икки марта учрашиб, бир-бирларининг "таъзирини беришади".

Бугун ҳам бундан мустасно эмас. Ким ғалаба қозонди - бу риторик савол. Одатдагидек шифохона ва полицияга ҳеч ким бормади, ҳеч ким жабрланмади. Жанжалдан кейин полиция барчани уйига қайтарди ва бу қишлоқдан чиқишни бир кунга тўсиб қўйди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!