Россиянинг «Виктория» миллий мусиқа мукофоти учун номзодлар рўйхати эълон қилинди. Димаш Қудайберген «Йил хонандаси» номинациясига номзод бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Dimashnews.com сайтининг хабар беришича, мукофотни топшириш маросими 2 декабрь куни Давлат Кремл саройида бўлиб ўтади. Бу йил «Виктория» мукофотига номзодлар кўп. Уларнинг сони 700 дан ортиқ. Қисқа рўйхатга 13 номинация бўйича энг яхшилар киритилган. «Йил хонандаси» номинациясига Димаш билан бирга Дима Билан, Леонид Агутин, Jony ва Филипп Киркоровлар номзодлар қаторида. Димаш бу унвонга «Я скучаю по тебе» қўшиғи билан номзод бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Димаш «Классик мусиқада йилнинг энг яхши хонандаси» ва «Йил янгиликлари» номинацияларида «Виктория» мукофотини қўлга киритган эди. «Виктория» мукофоти шоир, филантроп Михаил Гуцериев, бастакор, продюсер Игор Крутой, ёзувчи, медиа-менежер Юрий Костиндер томонидан ташкил этилган.
Финалчилар «Йилнинг энг яхши қўшиғи», «Энг яхши эстрада хонандаси», «Энг яхши ҳип-хоп ижрочиси», «Энг яхши рок гуруҳи ёки рок хонандаси», «Йил бастакори», «Йилнинг шоири» каби 13 номинация бўйича беллашадилар. У замонавий мусиқанинг барча соҳаларини қамраб олади.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.