Депутат ИИВ ташаббуси ҳақида: "Шахсан мен тиш-тирноғим билан бунга қаршиман ва барча ҳамкасбларимни бунга чақираман"

A A A
Депутат ИИВ ташаббуси ҳақида: "Шахсан мен тиш-тирноғим билан бунга қаршиман ва барча ҳамкасбларимни бунга чақираман"

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Telegram-каналида Ички ишлар вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 126-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонуни лойиҳаси юзасидан муносабат билдирди.

Кодекслар қонун сифатида қабул қилиниб, унинг халқ вакилларидан иборат парламент томонидан амалга оширилиши демократик ҳуқуқий жамиятнинг муҳим белгиларидан бири, дейиш мумкин. Яхшиямки шундай.

Ҳурматли ИИВ масъуллари! Биз кўп йиллар давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун аҳоли даромадига мос тушмайдиган жарималар қўллаш орқали ҳайдовчиларда жуда кўплаб эътирозлар пайдо бўлишига сабаб бўлдик. Қарс икки қўлдан деганидек, бунда депутатларнинг ҳам ҳиссаси борлигидан кўз юма олмайман. Бироқ бундан манфаатдор идора ёки тоифа айнан депутатлар эмаслигини тўлиқ ишонч билан айта оламан. Ва бунда ҳамма ҳаракатлар, аввало, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун, деган мақсадга ишонганмиз.

Бироқ асосий масала бунда эмас, балки ИИВ томонидан сўнгги вақтларда авотомобилларнинг орқа эшигига парда ўрнатиш бўйича амалда мавжуд бўлмаган чекловни тан олмай зўрма-зўраки қилинаётган ҳаракатда. Бир қарашда бу катта масала эмасдир, бироқ тенглик, адолат ва ишонч нуқтаи назаридан бу менга муҳим.

Мазкур масалада фуқароларнинг орқа эшикка парда тақишларига ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги ҳатто бир нечта судларда исботини топган, шунингдек, биз депутатлар томонидан бир неча бор чиқишлар қилинган бўлса ҳам, ИИВ ЙҲХБ масъулларининг буни «хато, сизлар нима десанглар ҳам биз ҳақмиз», қабилида иш қилиниши юртдошларимиз олдида ҳурматнинг сусайишига сабаб бўлмоқда. Шунча билим, тажриба ва салоҳиятга эга мустақил судларга, халқ вакилларига бунчалик ишонмай, уларни инкор қилишнинг сабаби нимада, шунга ҳайронмиз.

Агар ИИВ ЙҲХБ масъуллари шунчалик ҳақ экан унда нима учун «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 126-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаб, ушбу моддадаги ҳайдовчилар автомобилларининг орқа эшикларига парда таққанлик учун жавобгар бўлишдан озод қиладиган айнан «ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатиш» деган жумлани «теварак-атрофни кўришни чеклайдиган», дея яъни «ҳайдовчи ўрнидан» деган сўзни чиқариб ташлашни таклиф этмоқда. Бу орқали ҳайдовчиларнинг автомобилларнинг орқа эшигига парда тақиш ҳуқуқи тўлиқ чекланади.

Бундан англашиладики, ИИВнинг биз ҳақмиз, деган даъвоси аслида нотўғри бўлиб, энди сўзда собит туриш учун қайсарлик билан қонунни ўзгартиришмоқчи.

Бироқ ҳозир депутатларимиз анча фаол ва одамларнинг дардини ҳар қачонгидан кўра яқинроқ ҳис қилишади. Айниқса, сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуси барча соҳалар қатори парламент аъзоларининг ҳам халқ билан қилаётган янада яқин мулоқотлари халқимизни қийнаётган масалаларни яқиндан ҳис қилишда муҳим омил бўлмоқда.

Шу боис депутатларнинг қўлидан ўтадиган ушбу лойиҳа катта умид билан қабул қилинмай рад этилишига ишонаман. Шахсан мен тиш-тирноғим билан бунга қаршиман ва барча ҳамкасбларимни бунга чақираман.

ИИВ масъулларига эса халқимизга хос мардлик, олийжаноблик каби ҳислатларга мос равишда иш тутиб, асосий эътиборларини «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонун талабларига сўзсиз риоя этиш ҳамда ўз тизимида «Меҳнат кодекси»даги иш вақти ва иш юкламасига оид талабларга тўлиқ амал қилишга эътиборларини қаратишларини сўраб қолган бўлардим.

Ҳеч биримизни ишимизга бўлган ҳафсала ва тоқат қилиш фазилати тарк этмасин!

Расул Кушербаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

ШҲТ саммитидан қайтган ташқи ишлар вазири ҳибсга олинди

Бу ҳақда Orda нашри хабар бермоқда.

Эксперт: «Ҳусанов бугун «Манчестер Сити»нинг энг яхши ҳимоячиси бўлди»

"Манчестер Сити" клуби ўйинлари ҳақида таҳлилий фикрлар ёзиб борадиган Жеронимо Морганс "Брайтон" - "Манчестер Сити" ўйинида иштирок этган Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

“Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев муштлашгани” юзасидан ИИБ расмий баёнот берди

У воқеа жойига 1995 йилда туғилган диск улоқтириш бўйича икки карра Паралимпиада чемпиони Э.С. билан бирга боргани маълум бўлди.

“Бу ерларнинг асл эгаси бизмиз”

Ҳеч ким бизни юртимиздан қувиб чиқара олмайди.

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди

Гумонланувчилар вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Пеп Гвардиола: «Ҳусанов майдонни тарк этмаганида, иккинчи голни ўтказиб юбормаган бўлардик»

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Брайтон"дан ўтказиб юборилган гол борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев фуқаро билан муштлашдими?

Гувоҳлар иддаосига кўра, спортчи фуқарони мушт билан уриб ерга йиқитган. Жабрланувчининг ҳозирги аҳволи ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

"Биз нефтни қаердан сотиб олишимиз, бизга энг фойдали вариантдан келиб чиқиб ҳал қилинади"

Ню-Деҳли Россия нефтини сотиб олиши бозорларни мувозанатда сақлаб турганини таъкидлади.

Португалиялик мураббий ҳам Ўзбекистонни қабул қилиб олишдан бош тортиши мумкин

Бу ҳақда АЗИЯ СПОРТ телеграм канали хабар берди.

Си Корея учун, Ким Тайван учун ҳа дейди

Хитой КХДРга Корея ярим оролида тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ёрдам беришга тайёр, деди ХХР раиси Си Цзиньпин

Самолёт Тошкент шаҳрига етмай авиафалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Йўловчи самолёти қўнишга яқинлашганда ҳаво диспетчери ва экипаж ўртасидаги алоқа узилиб қолди

Қаршида 150 нафар йўловчили самолёт ғойиб бўлди

Самолёт сигнал беришни тўхтатган ва аэродромдан 12 км радиусда радарлардан ғойиб бўлган.

Женнифер Лопес концертидан сўнг "Бунёдкор" стадионининг аҳволини кўрдингизми? (Фото)

Кеча "Бунёдкор" стадионида жаҳон машҳур қўшиқчи Женнифер Лопеснинг концерт дастури бўлиб ўтди.

Қишлоқ хўжалиги вазири қўлга олинди

Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилди.

Хитойликлар аёл ўрнини боса оладиган робот ихтиро қилди

Бу ҳақда Хитой ОАВлари хабар бермоқда.

Энди Ўзбекистонда ҳам исмни машиналарга рақам қилиб қўйса бўлади

Бу ҳақда Ҳукумат қарори (562-сон, 04.09.2025) қабул қилинди.

Отабек Шукуров яна легионерга айланади

Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини хорижда давом эттиради.

Тошкентда блогерга суд ҳукми ўқилди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.

Португалиядан Владивостоккача велосипедда келган французни Россия ҳибсга олди

Евроосиёни велосипедда энг тез кесиб ўтиш бўйича жаҳон рекордини янгилашга уринган франциялик Софиан Сеҳили Владивостокда ҳибсга олинди. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб Le Monde хабар берди.

АҚШнинг SEAL махсус отряди КХДРда махфий операция ўтказишга уринган, аммо...

Бу операция ҳақида на Вашингтон, на Пхенян хабар берган

Россия бир кечада Украинага 800 дан ортиқ дронлар билан ҳужум қилди

Бу ҳақда Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

Татаристондаги автоҳалокатда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги ҳам ушбу маълумотларни тасдиқлади

Афғонистонда юз берган зилзиладан сўнг қутқарувчилар фақат эркакларга ёрдам берган

Толибон ҳукумати ва анъанавий қоидалар бегона эркаклар ва аёлларнинг бир-бирига жисмонан тегишини тақиқлайди.

Мадуро: Венесуэлага ҳужум қилинса, қўлга қурол оламиз

“Биз ҳозир зўравонликсиз кураш босқичидмиз — сиёсий, ахборот ва институционал. Аммо Венесуэлага ҳужум қилинса, биз қуролли курашга ўтамиз”, — деди Мадуро.

Ғазоликлар Исроил таҳдидидан кейин оммавий равишда жанубга қочиб кетишди

Исроил армияси қуруқликдаги ҳужумларини кучайтириб, “эвакуация қилиш” буйруғини берганидан сўнг Ғазо шаҳрида ўн минглаб фаластинликлар яна кўчирилди.

Хитойда смартфонидан бошини кўтармаган талабал фалаж бўлиб қолди

Хитойда 19 ёшли талаба Сяо Дун смартфонига узоқ вақт давомида бошини эгиб қараб юриши оқибатида фалаж бўлиб қолди.

Қирғизистондан катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб келган шахслар ушланди

Бу мақсадда у қирғизистонлик танишига алоқага чиқиб, катта партиядаги дори воситаларини етказиб беришини сўрайди.

АҚШ ва Хитой ўртасидаги рақобат технология жабҳасида давом этмоқда

АҚШ ва Хитой ўртасидаги “технологик уруш” даврида Хитойнинг Tencent ва Deep Robotics каби компаниялари сунъий интеллект ва робототехника технологиялари билан америкалик рақобатчиларга яқинлашмоқда.

Африка CDC: маймунчечак эпидемияси жамоат саломатлиги учун фавқулодда ҳолатга айланди

Африка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (Африка CDC) маймунчечак (mpox) вирусини Африка қитъасида соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.

Фарғонада типратикан ва илонли шўрва пишираётганлар аниқланди. Ҳужжатлар судда

Ижтимоий тармоқларда илондон шўрва тайёрланаётгани акс этган видео тарқалди.

Бутун Тошкент шаҳрида совуқ сув ўчирилади (жадвал)

Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ маълум қилди.

Фаррух Сайфиев Туркманистон терма жамоаси дарвозабонининг ҳолидан хабар олди (фото)

Фаррух 2 сентябрь куни бўлиб ўтган CAFA Nations Cup 2-тури доирасида бўлиб ўтган учрашув сўнгида бехосдан рақиб посбонининг юзига тепиб юборганди

Фалокат оёқ остида: Бухорода 5 нафар ишчи марказий канализацияга тушиб кетди

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабар юзасидан расмий маълумот берилди.

Исроилнинг Ғазога берган зарбалари 24 соат ичида 20 фаластинликни ўлдирди

Маълумотларга кўра, зарбалар анклавнинг шимолий, жанубий ва марказий ҳудудларига — турар-жой бинолари, қочқинлар лагерлари ҳамда аҳоли гуманитар ёрдам кутган жойларга қаратилган.

Қозоғистонда ўқувчи қизни зўрлаган ўзбекистонлик эркак умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Судланувчи айбини тан олмаган бўлса-да, далиллар айбловни тўлиқ тасдиқлади.

Изсиз диктатор! Ким Чен Ин Пекинга шахсий ҳожатхонасини ҳам олиб келган

Пекиндаги учрашувдан сўнг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Индан умуман из қолмаслиги учун ҳамма нарса қилинди.

Алпинист Наталя Наговицинанинг ҳалок бўлгани расман эълон қилинди

Наговицинани қутқариш учун уч марта уриниш қилинган, бироқ барчаси муваффақиятсиз якунланган.

Чилонзорда автомобил ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Даҳшат! Сурхондарёда аёл ва унинг 5 ойлик гўдаги молхонада сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди

Ҳолат юзасидан, Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126 прим 1-моддаси 7-қисми “а”, “е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Ш.А. процессуал тартибда қамоққа олинган, шунингдек ишга алоқадор бўлган хонадонда яшовчи бошқа фуқаролар ҳам терговга жалб қилиниб, бир нафарига нисбатан “Қидирув” эълон қилинган.

Исроил армияси Ғарбий Соҳилдаги икки фаластинлик уйини бузиб ташлади

Исроил армияси ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда фаластинликларга тегишли икки уйни қурилиш рухсатномаси йўқлигини баҳона қилиб бузиб ташлади.